$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

«“Пожарный”данмиз деб келишса, пул бериб ўтирманг» — ФВВ аҳолини огоҳлантирди

«“Пожарный”данмиз деб келишса, пул бериб ўтирманг» — ФВВ аҳолини огоҳлантирди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ижтимоий тармоқларда эълон қилинган материал бўйича расмий маълумот эълон қилди.

Вазирлик сўнгги йилларда, асосан куз-қиш мавсуми бошланиши билан ҳудудларда махсус кийим-бошдаги шахслар ўзларини “давлат ёнғин назорати органи (“пожарный”) ходими” сифатида таништириб, фуқаролардан “йиллик тўлов” қабилида турли миқдордаги пул маблағларини мажбурий тарзда ноқонуний йиғиш ҳолатлари учраётганидан огоҳлантирмоқда.

Вазирлик бундай шахсларнинг ФВВ фаолиятига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини, шу билан бирга, ёнғин ва унинг олдини олиш билан боғлиқ тадбирлар учун вазирлик тизими ходимлари томонидан ҳеч қандай пул йиғимлари, бошқа турдаги тўловлар ундирилмаслигини билдирган.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, ҳозирда юртимизнинг турли ҳудудларида фавқулодда вазиятлар, ёнғинларнинг олдини олишга қаратилган тадбиркорлик субектлари фаолият юритади. Уларнинг низомларида ҳам фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш юзасидан аҳолига хизмат кўрсатиш вазифалари белгиланган.

ФВВ аҳолидан бундай ҳолларда қуйидагиларга эътибор қаратишини сўраган:

— хонадонингизга келиб, ўзини ФВВнинг қуйи тизимларига ўхшаш ташкилотлар номлари билан таништирган шахслардан, биринчи навбатда, ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатини тақдим этишини сўранг;

— уларнинг фаолият тури ҳамда қандай хизматлар кўрсатиши ва ишларни бажаришларига аниқлик киритинг;

—  унингдек, улар томонидан таклиф қилинадиган хизматларни бажариш фақат Сизнинг розилигингиз асосида амалга оширилиши мумкинлигини унутманг!

“Агар, хизмат кўрсатмасдан ва сиз ёки оила аъзоларингизни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш юзасидан бирор ишларни бажармасдан, Сиздан мажбурий тартибда тўлов талаб қилинса, ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қилиш мақсадида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этишингиз мумкин”, дейилади Вазирлик хабарида.

Теги :
Jamiyat