$
 11260.49
-24.41
 11796.49
-45.88
 178.99
-0.23
weather
-3
Кечаси   -13°

1 октябрь куни Берлинда «O’zbekistonlik» биринчи ўзбекистонликлар форуми бўлиб ўтади

форум

Форум янги Uzbekistan’s club лойиҳасига старт беради. Лойиҳа бутун дунёдаги ўзбекистонликларни бирлаштириб, ватандошларни улар туғилиб-ўсган юрт билан боғловчи кўприкка айланишни мақсад қилган.  

Форумга Европада яшовчи ватандошлар, немис дипломатлари ва бизнесменлар, шунингдек, Ўзбекистондан таниқли ОАВ ҳамда блогерлар делегацияси таклиф қилинган. 

Форум доирасида жаҳон ҳамжамияти эътиборини Оролбўйи минтақасига жалб этишни мақсад қилган Аral Dream халқаро PR-дастури тақдим этилади.

Uzbekistan’s club жамоаси томонидан Германияда суратга олинган «O’zbekistonlik» фильмининг иккинчи эпизоди премьераси тадбирнинг асосий воқеаси бўлиши кутилмоқда. Фильмни Uzbekistan’s club Youtube каналида 1 октябрь куни Тошкент вақти билан 21.00да томоша қилиш мумкин.