$
 12655.02
22.14
 13725.63
58.12
 144.28
-0.24
weather
+26
Кечаси   +14°

Роналдуни Ўзбекистонга олиб кела оламизми?

Насаф

Ўзбекистон клублари учун футбол мавсуми бошланишига ҳам оз кунлар қолди. "Насаф" икки кундан кейин, "Навбаҳор" уч кундан кейин Осиё Чемпионлар Лигасида майдонга тушади. Қолган клубларимиз эса баҳор фасли бошланиши билан катта футболга қайтади. Биз ушбу ҳафтада ОЧЛдаги иштирокини бошлайдиган клубларимизга тўхталамиз.

"Аждарлар"да қандай ўзгаришлар бўлди?

7 февраль куни қаршиликларга Суперлига-2023 кумуш медалларини топшириш ва янги футболчиларни таништириш маросими бўлиб ўтди. Қишки трансфер ойинаси вақтида "Насаф"ни қуйидаги футболчилар тарк этди: Лима Круз, Андрес Чавез, Умар Эшмуродов, Баҳром Абдураҳимов, Азиз Амонов, Суҳроб Нуруллоев.

Келган футболчилар эса қуйидагилар: Ислом Кенжабоев, Темур Чогадзе, Игорь Голбан, Виктор да Силва, Зоран Марушич, Шароф Муҳитдинов, Бобир Абдихолиқов, Зафар Сафаев.

Янги мавсум клубда марказий ҳимоя ва ҳужум чизиғи, бундан ташқари, ўнг қанот олдинги ҳудудида ҳам янгиликларни кўришимиз мумкин.

“Насаф” жамоасининг ОЧЛ учун рўйхатдан ўтказган футболчилари рўйхати:

Умиджон Эргашев, Алибек Давронов, Ғолиб Ғайбуллаев, Муродбек Раҳматов, Акмал Мозговой, Зафармурод Абдираҳматов, Жавоҳир Сидиқов, Адҳамжон Мусулмонов, Шароф Муҳиддинов, Виктор Да Силва, Дониёржон Нарзуллаев, Игор Голбан, Бекжон Раҳматов, Ислом Кенжабоев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Темур Чогадзе, Зафар Ҳакимов, Шерзод Насруллаев, Абдувоҳид Неъматов, Азизжон Аҳроров, Анвар Туробов, Шаҳзод Акрамов, Зоран Марушич, Бекжон Жўрабоев, Жамбули Жигаури, Ойбек Бозоров, Марко Станоевич, Зафар Сафоев, Бобир Абдихолиқов

Рўзиқул Бердиев шогирдлари ОЧЛ 1/8 финалида "Ал-Айн"га қарши дастлабки ўйинни 14 февраль куни Қаршида ўтказса, жавоб ўйинини 21 февраль куни БААда ўтказади. 

"Навбаҳор лочинлари" мавсумга тайёрми?

11 февраль куни "Навбаҳор" янги мавсум олдидан тақдимот маросимини ўтказди. Дастлаб Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов сўзга чиқиб, жамоа ўтган мавсумда Осиё Чемпионлар Лигасида тарихий натижа қайд этганини таъкидлади, эндиликда клуб сиёсатида асосан ёшларга кўпроқ эътибор берилишини маълум қилди. Янги мавсум шиори ҳам белгиланди: "Чемпион бўлиш вақти келди". Шундан сўнг футболчиларга ўтган мавсум учун бронза медаллари ва янги либослар топширилди. Қишки трансфер ойинаси вақтида наманганликларни қуйидаги футболчилар тарк этди: Остон Ўрунов, Темурхўжа Абдухолиқов, Шаҳбоз Жўрабеков, Лука Чермель, Жасур Яхшибоев, Игорь Голбан, Дониёр Абдуманнопов, Даврон Хошимов, Игнатий Нестеров. 

Келган футболчилар эса қуйидагилар: Руслан Жиянов, Сияваш Ҳақназарий, Фарруҳ Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Гиоргий Никабадзе, Александр Лобанов. Эътибор берганингиздек, клубни тарк этганлар сафида кўплаб жамоага ёрдам бера олмаган ва захирада қолиб кетаётганлар ҳам мавжуд. Аммо келаётганлар сафида, деярли, бундай ўйинчи йўқ. Демакки, жамоа олдингисидан-да кучли бўлиб қайтмоқда.

“Навбаҳор” жамоасининг ОЧЛ учун рўйхатдан ўтказган футболчилари рўйхати:

Ўткир Юсупов, Азимжон Аҳмедов, Иброҳим Йўлдошев, Одилжон Ҳамробеков, Жамшид Искандеров, Русланбек Жиянов, Филип Иванович, Жамшид Болтабоев, Аброрбек Исмоилов, Жован Жокич, Музаффархон Мўминов, Наврўзбек Иминжонов, Шодиёр Шодибоев, Фаррух Сайфиев, Озодбек Маруфов, Гиорги Никабадзе, Достонбек Абдулхаев, Алижон Алижонов, Нурмуҳаммад Тошпўлатов, Аброр Каримов, Шерзодбек Абдулбориев, Асадбек Собиржонов, Александр Лобанов, Озодбек Ўктамов, Тома Табатадзе, Аброржон Абдуразоқов, Сиаваш Хақназарий.

Самвел Бабаян шогирдлари ОЧЛ 1/8 финалида 15 февраль куни Наманганда "Ал-Иттиҳод"ни қабул қилса, 22 февралда Саудия Арабистонида меҳмон бўлади.