$
 12610.04
8.96
 13720.98
-53.26
 143.28
-0.22
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбек футболи учун ҳал қилувчи ҳафта

AFC 2023

Бугун ва эртага мамлакатимиз номини халқаро ареналарда ҳимоя қилаётган ўзбек футбол клублари қитъанинг энг нуфузли мусобақаси — Осиё Чемпионлар Лигасининг сўнгги, 6-тур учрашувларида майдонга тушишади. Ушбу ўйинлар халқаро майдондаги байроқдорларимиз учун 2023 йилдаги сўнги расмий учрашувлар бўлади. 

“Эйр Форс” — ОКМК

Олмалиқликлар бугунги кунга аталган мамлакатимиз жамоаларининг иштирокидаги дастлабки учрашувда Ироқ клубига қарши майдонда саф тортади. ОКМК учун бугунги ўйин ҳеч қандай қийматга эга эмас. Аммо вазиятга мамлакат миқёсида, кенгроқ эътибор берадиган бўлсак, "кончилар" бугунги ўйиндаги ғалабаси орқали республикамизнинг бошқа жамоаларига кейинги босқичга чиқиши учун ёрдам бериши мумкин.

Учрашув Тошкет вақти билан 17:00 дан бошлаб "Спорт" телеканалида жонли эфирга узатилади. 

“Мумбай Сити” — “Навбаҳор” 

Навбатдаги учрашувда Наманган жамоаси Ҳиндистонда "Мумбай Сити" меҳмони бўлади. "Навбаҳор" ушбу ўйинга кўплаб йўқотишлар билан ташриф буюрмоқда. Жумладан, клубнинг асосий вингери Остон Ўрунов саломатлигидаги юзага келган муаммо сабаб, Ҳиндистонга учмаган. Иброҳим Йўлдошев "Ал Ҳилол"га қарши ўйинда олган қизил карточкаси туфайли бугунги ўйинни ўтказиб юборади. Яна бир ҳимоячи Филип Иванович ОЧЛ доирасидаги ўйинларда сариқ карточкалари сони 3 тага етгани боис бугунги учрашувни ўтказиб юборади. 

Ўйин Тошкент вақти билан 21:00 дан эътиборан "Маҳалла" телеканалида жонли эфирга берилади. 

“Ас Садд” — “Насаф”

"Аждарлар" сўнгги турни Қатарнинг "Ас Садд"ига қарши ўтказади. "Ас Садд" клуби раҳбарияти ўйин даражасини инобатга олган ҳолда, маҳаллий мухлисларни кўпроқ жалб қилиш учун учрашув чипталарини текин қилибди. Бугунги ўйинда қатарликлар сафида эквадорлик легионер Гонсало Плата сариқ карточкалар лимити сабаб, майдонга туша олмайди. Ўз тарихидаги тўртинчи маротаба мамлакат кумуш медалини қўлга киритган "Насаф" Доҳага яхши кайфиятда келган бўлса, ажаб эмас. Қаршиликлар бугунги ўйинда ғалаба қозонса, биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўлланма олади. Ўйинни "Спорт" телеканали Тошкент вақти билан 21:00 дан бошлаб жонли тарзда эфирга узатади.