$
 10359.88
-11.88
 12285.78
132.15
 136.11
2.92
weather
+22
Кечаси   +4°

Ўзбек қизларини Туркияга фоҳишаликка юбораётган шахс ушланди (+видео)

Ўзбек қизларини Туркияга фоҳишаликка юбораётган шахс ушланди (+видео)

Ўзбекистонлик қизларни Туркияга фоҳишалик қилишга юбораётган аёл қўлга олинди. Бу ҳақида "Ўзбекистон 24" телеканали эфирида хабар берилди.


Маълум бўлишича, 2020 йилнинг 12 сентябрь куни Дилфуза исмли фуқаро Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилиб, Шаҳина исмли таниши уни Туркияга фоҳишалик қилишга юбораётганини айтган.

Мурожаат ва олинган тезкор маълумотларга асосида Тошкент шаҳар ИИББ терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида Шаҳинанинг шахсига аниқлик киритилиб, бу шахс аслида 1990 йилда Тошкент вилоятида туғилган Шойиста Зокирова экани аниқланган. Бундан ташқари, Шойиста Зокирова яна уч нафар қизни фоҳишаликка юбормоқчи бўлганида қўлга олинган.

Келишувга кўра, барча йўл харажатларини Ўзбекистонда Шойиста қоплаши, Туркияда эса бошқа бир фуқаро кутиб олиши керак бўлган. Ҳозирда тегишли идоралар орқали Туркиядаги шеригининг шахсини аниқлаш ишларини олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, қизлар моддий қийнчилик туфайли Туркияга фоҳишалик қилиш учун кетишга рози бўлишган. Яъни нима мақсадда кетишаётганини аввалдан билишган.

Эслатиб, ўтамиз аавалроқ Кореяга турмушга чиқиш учун кетаётган қизларни тайёрлайдиган “ўқув маркази” ҳақидаги видео тарқалиб, ижтимоий тармоқларни “портлатганди”. 

Теги :
Жамият