$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилди

Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этиш тўғрисида президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Ҳукумат портали хабар берди.

Президент қарорига кўра, ушбу Фискал институт – солиқлар ва солиққа тортиш соҳаси учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таянч ОТМ бўлади.

Шунингдек, молиявий назорат ва аудит ҳамда солиқ, молия ва тижорат ҳуқуқи, шунингдек иқтисодиётда ахборот технологиялари соҳаларида кадрлар тайёрлаш ва юқори даражада фундаментал ҳамда илмий-амалий тадқиқотлар олиб борилишини таъминлайдиган ОТМ ҳисобланади.

Ушбу институтда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

Бундан ташқари, 2020/2021 ўқув йилидан Фарғона ва Тошкент солиқ коллежлари Институт ҳузуридаги солиқ техникумларига айлантирилади.