$
 12689.97
-15.03
 13557.96
14.43
 137.20
1.09
weather
+26
Кечаси   +14°

Агробанк фермер бўлиш истагида бўлганларга бепул таълим беради

агробанк

«Aгробанк» AТБ қишлоқ хўжалиги соҳасида ўз бизнесини очмоқчи ёки юритмоқчи бўлган ёшларнинг эҳтиёжини инобатга олган ҳолда, Олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ёшларни қисқа муддатли курсларда ўқитиш мақсадида яна бир катта лойиҳага асос солди. Бу лойиҳанинг номи – «Фермерлар мактаби».

Фермерлар мактаби - бу қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда энг замонавий инновацион технологиялардан фойдаланишни ёшларга ўргатиш, билимли ва малакали ёш фермерларни тайёрлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорлик кўникмаларини ошириш сирларини очиб берадиган Ўзбекистондаги илк лойиҳа бўлиб, ўқиш мутлақо БЕПУЛ шаклда амлага оширилади.

Фермерлар мактаби 5 та ҳудудда ташкил этилган ва келгусида ҳудудлар миқёси кенгайтирилиши кўзда тутилган. Ҳозирча қуйидаги ҳудудларда дарс берилади:

-  Тошкент (Тошкент вилояти, Сирдарё, Жиззах вилоятларида доимий рўйхатда турганлар учун)

-  Aндижон (Aндижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида доимий рўйхатда турганлар учун)

-  Самарқанд (Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятларида доимий рўйхатда турганлар учун)

-  Термиз (Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида доимий рўйхатда турганлар учун)

-  Нукус (Қорақалпоғизстон Республикаси ва Хоразм вилоятларида доимий рўйхатда турганлар учун)

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

- 18 ёшга тўлган, аммо 35 ёшдан ошмаган, ҳамда камида ўрта маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

- чорвачилик, паррандачилик, иссиқхона ҳамда сабзавот ва полизчилик йўналишларига қизиқишга эга бўлиши;

Қабул квотасининг камида 30 фоизи аёлларга ажратиш режалаштирилган.

Ҳужжатларни қабул қилиш жорий йилнинг 28 апрелидан 12 май соат 24.00 гача давом этади.

Мактабда дарсла иккита босқичда олиб борилади:

Назарий – олий ўқув юртлари базасида олиб борилади. Барча дарслар малакали ўқитувчилар томонидан ўқитилади.

Aмалий – ҳудудлардаги йирик чорвачилик ва паррандачилик комплекслари, замонавий иссиқхоналар, сабзавотчилик ва полизчилик хўжаликлари ҳамда кластерларда олиб борилади.

Ўқиш муддати – 2 ой. БЕПУЛ таълим олинг ва қишлоқ хўжалиги соҳасида етук тадбиркор бўлиб етишинг.

Фермерлар мактабида ўқиш ҳақида батафсил маълумот олиш ва рўйхатдан ўтиш учун лойиҳанинг расмий сайти https://fermermaktab.uz/ ёки телеграмдаги @fermerlar_maktabi_bot орқали мурожаат қилишлари мумкин.


Реклама ҳуқуқи асосида

Теги :
Жамият