$
 12910.15
-14.77
 14660.77
40.1
 159.78
-0.16
weather
+26
Кечаси   +14°
textileads

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиали ташкил этилди

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиали ташкил этилди

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг (Университет) Фарғона филиали ташкил этиш тўғрисида президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Президент қарорига кўра, ушбу университет 2021/2022 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди. Унинг махсус лабораторияси негизида Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқот институти ташкил этилади ва 2021 йил 1 январдан иш бошлайди.

Шунигндек, 2020 йил 1 декабрдан Университет республикадаги барча жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат ташкилотлари ҳамда спорт федерациялари (уюшмалари) фаолияти устидан ўқув ва илмий-услубий раҳбарликни амалга оширади.

Бундан ташқари, 2021/2022 ўқув йилидан Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент фармацевтика институти ва бошқа ОТМларда спорт тиббиёти, фармакологияси, реабилитологияси, психологияси ва диетологияси мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.