$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Фарғоналик қирқ ёшли фуқаро хонадонидан 4 кг гиёҳвандлик воситалари топилди

Фарғоналик қирқ ёшли фуқаро хонадонидан 4 кг гиёҳвандлик воситалари топилди

Фарғона вилояти ИИБ ходимлари томонидан қирқ ёшли фуқаро хонадонидан 4 кг гиёҳвандлик воситалари топилди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 16 октябрь куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими ҳамда Қўштепа тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Қўштепа туманида ўтказилган тезкор-қидирув тадбири ўтказилди.

Тадбир натижасида, Қўштепа туманида яшовчи 1980 йилда туғилган М.Б.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, икки дона қоғоз коробкада, бир дона матога ва икки дона полиэтилен пакетига қуритилган ҳолда солинган, ўткир ҳидли, яшил рангли, наша ўсимлигига ўхшаш моддаларни сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу моддалар оқ полиэтилен қопга солиниб, муҳрланиб, электроника тарозида холислар иштирокида тортилганда жами оғирлиги 4,1 кг эканлиги аниқланди.

Олинган ашёвий далиллар манбасини аниқлашга қаратилган тезкор ишлар давомида, М.Б. ўз хонадонининг томорқасида етиштирганлиги аниқланди.