$
 11830.87
16.82
€
 13450.52
-31.67
₽
 139.27
-0.66
weather
+26
Кечаси   +14°

Фарғонада «Дамас» уриб юборган 2 яшар қизча вафот этди

ЙТҲ

Фарғона вилоятида «Дамас» уриб юборган 2 ёшли қизча шифохонада ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда қайд этилишича, 9 ноябрь куни Фарғона вилояти, Бағдод туманида 2010 йилда туғилган бола "Дамас" русумли автомобилда 2 яшар қизалоқни уриб юборган. Қизалоқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай шифохонада вафот этган.

«Ўғлим автомобилимни ҳовлида бошқариб турар эди. Уйда ўртоқларим билан ўтирган вақтимда кўчага рухсатимсиз автомобилни бошқариб кетибди», — дейди «Дамас» бошқарувчиси бўлган 10 ёшли боланинг отаси.