$
 10542.66
12.93
 12826.20
17.84
 142.58
0.26
weather
+30
Кечаси   +12°

Равшан Эрматов Миллий олимпия қўмитаси биринчи вице-президенти этиб сайланди

Равшан Эрматов Миллий олимпия қўмитаси биринчи вице-президенти этиб сайланди

 МОҚда бугун бўлиб ўтган йиғилишда Жисмоний ва тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган Эрматовнинг номзоди Миллий олимпия қўмитаси биринчи вице-президентлигига илгари сурилган. Кенгаш аъзолари томонидан Р.Эрматов номзоди бир овоздан маъқулланган ва сайланган.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов шу кунга қадар бир вақтнинг ўзида Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти лавозимларида ишлаб келаётган эди.

2021 йил 10 апрел куни президентнинг тегишли қарори асосида Равшан Эрматов жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилганди. Аввалроқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси негизида Туризм ва спорт вазирлиги ташкил этилган, Азиз Абдуҳакимов бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазири лавозимига тасдиқланганди.

Теги :
Жамият