$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Сурхондарёда қайноға келинини уйдан ҳайдамоқчи бўлиб, калтаклаганига изоҳ берилди

Сурхондарёда эркак аёлни уйдан ҳайдамоқчи бўлиб, калтаклаганига изоҳ берилди

Кеча ижтимоий тармоқларда сурхондарёлик қайноға келинини дўппослаётгани акс этган видеолар тарқалди. Сурхондарё вилояти ИИБ ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Денов тумани “Буюк ипак йўли ” маҳалласида содир бўлган. Шу маҳаллада яшовчи Қ.С. 2021 йил 22 апрель куни вилоят ИИБ 102 рақамига қўшниси Х.Г. уриб тан жароҳати етказганлиги ҳақида мурожаати келиб тушган, шунингдек, мазкур ҳолат туман марказий касалхонасининг 25 апрелдаги хабарномасида ҳам кўрсатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фуқаро Қ.С.нинг мурожаатлари юзасидан суд-тиббиёт экспертизасидан ўтиш тўғрисида қарор берилган, фуқаронинг олган тан жароҳати “енгил тан жароҳати” тоифасига киради деб хулоса чиқарилган.

Жабрланувчининг мурожаатлари юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани ва унинг якуни бўйича қўшимча ахборот берилиши айтилмоқда.

Теги :
Жамият