$
 12600.14
10.14
 13642.17
-23.02
 135.92
-0.05
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда маст эркак каратэ усулини кўрсатган аёлни ўлдириб қўйди

Тошкентда маст эркак каратэ усулини кўрсатган аёлни ўлдириб қўйди

Аввалроқ 2020 йилнинг 23 декабрь куни соат 09:03 да Яшнобод тумани Сандиқли 1-тор кўчаси 2-уй олдида тан жароҳатлари билан номаълум аёлнинг мурдаси топилган, бу ҳақида ижтимоий тармоқларда видеолар тарқалганди.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида, мурданинг шахси аниқланиб, у 31 ёшли аёл эканлиги аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Аниқланишича, 2020 йилнинг 22 декабрь куни соат 16:30 ларда Дарья К. танишлари Александр К. ва Владимир А., лар билан Александр К.,га тегишли С.Машхадий кўчасида жойлашган уйлардан бирида тиббиёт спиртини истеъмол қилишган.

Сўнгра Дарья К. маст ҳолатда бўла туриб, Владимир А., га «каратэ» услубларини кўрсата бошлаган ва Владимир А., га бехосдан жароҳат етказиб қўйган. Владимир А., нинг бундан жаҳли чиқиб, ёнида бўлган ошхона пичоғи билан икки маротаба унинг кўкрак қисмига жароҳат етказган. Натижада Дарья К., тан жароҳатлари билан хонадондан чиқиб кетган ва юқорида кўрсатилган жойда хушини йўқотиб, вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Владимир А., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «Д» банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Владимир А. жиноят ишига айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан «қамоққа олиш» тариқасидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят иши юзасидан дастлабки тергов давом этмоқда.

Теги :
Жамият