$
 11830.87
16.82
€
 13450.52
-31.67
₽
 139.27
-0.66
weather
+26
Кечаси   +14°

Шавкат Мирзиёев Эрдоғанга табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Эрдоғанга табрик йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг миллий байрами – Республика эълон қилинган кун муносабати билан Президент Режеп Таййип Эрдоғанга табрик йўллади. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар берди.

Мактубда сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, инфратузилма ва молиявий, маданий-гуманитар ва бошқа устувор соҳалардаги кўп қиррали алоқалар ривожланиб, стратегик шериклик даражасига кўтарилгани ҳақида сўз боради.

Ўзбекистон раҳбари Туркия етакчиси ва оила аъзоларига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, Режеп Таййип Эрдоғаннинг серқирра ва масъулиятли фаолиятига янги зафарлар ва туганмас куч-ғайрат, қардош турк халқига эса тинчлик-омонлик ва бардавом тараққиёт тилаган.