$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда сўнгги 9 ойда ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори миқдори 34,5 млн сўмни ташкил этди

Ўзбекистонда сўнгги 9 ойда ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори миқдори 34,5 млн сўмни ташкил этди

Сўнгги 9 ойда корхона ва ташкилотларда ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори миқдори 34,5 млн сўмни ташкил этган. Бу ҳақда Статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан (679 330 сўм) кам миқдорда иш ҳақи ҳисобланган 0,6 фоиз ходимлар корхона ва ташкилотларда тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқ бўлмаган иш тартибида ишлаши билан изоҳланган. Шу билан бирга, жорий йилнинг январ - сентябр ойларида корхона ва ташкилотларда ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори миқдори 34,5 млн сўмни ташкил этган.

Шунигндек, сўнгги 9 ойда юридик шахсларда ишловчи ходимларнинг 41,5 фоизига 1 358,7 минг сўмдан 2 038,0 минг сўмгача, 17,5 фоизига 679,3 минг сўмдан 1 358,7 минг сўмгача, 15,4 фоизига 2 038,0 минг сўмдан 2 717,3 минг сўмгача ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи миқдори ҳисобланганлиги кузатилди.

2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида ўртача ойлик иш ҳақининг ўсиш суръатлари ўтган йиллардаги ўсиш суръатларига нисбатан сезиларли даражада пасайганлиги кузатилди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида ўртача иш ҳақи 2 577,0 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16,2 % га ўсди.