$
 12705.00
-6.0
 13543.53
5.04
 136.11
-0.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Онлайн-аукционлар орқали сотилган энг қиммат авторақам нархи 186,2 млн сўмни ташкил этди

Онлайн-аукционлар орқали сотилган энг қиммат авторақамнинг қиймати 186,2 млн сўмни ташкил этди

Сўнгги 10 ой давомида онлайн-аукционлар орқали сотилган энг қиммат авторақамнинг қиймати 186,2 млн сўмни ташкил қилди. Бу ҳақда Республика товар хомашё биржаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 2020 йилнинг 10 ойида avtoraqam.uzex.uz вебсайтида онлайн-аукционлар орқали 218,8 млрд сўмлик 80,5 мингдан зиёд “чиройли” авторақамлар сотилди.

Хусусан, авторақамларнинг сотуви сон жиҳатдан 2,6 маротабага, ҳажми бўйича – 71,2% га ўсди. Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,6 млн сўмни ташкил этган.

Шунингдек, сотилган авторақамнинг энг паст баҳоси – 450,5 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 186,2 млн сўмни ташкил қилди.