$
 12865.66
-8.36
 13510.23
-48.69
 125.14
-3.07
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзсаноатқурилишбанк “Энг барқарор ташкилот” дея эътироф этилди

Ўзсаноатқурилишбанк “Йилнинг энг яхши иш берувчиси” танловида “Энг барқарор ташкилот” номинацияси бўйича мутлақ ғолибликни қўлга киритди.

Таъкидлаш жоиз, ҳар йили халқаро экспертлар иштирокида Ўзбекистонда энг муносиб иш берувчилар фаолияти ўрганилиб, ғолибларга “Davinchi” мукофоти топширилади. Ходимларни бошқариш (HR) йўналишига ихтисослашган “Davinchi Management Consulting” профессионал компанияси томонидан ташкил этиладиган танлов маҳаллий, халқаро ва давлат корхоналари тоифаларига бўлинган ҳолда ўтказилади.

Жорий йилда Ўзсаноатқурилишбанк “Энг барқарор ташкилот” дея эълон қилинди. Бунда Банк тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли трансформация ишлари, хусусан, HR соҳасида жорий қилинган янги стандартлар, ходимлар, уларнинг фарзандлари ва ота-оналари учун ташкил этилаётган ижтимоий ҳамда мотивацион руҳдаги лойиҳалар кўлами, шунингдек, муассасанинг 100-йиллик барқарор ривожланиш одимлари эътироф этилди.

Реклама ҳуқуқи асосида