$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

“Ўқитувчи ва ўқувчини алдолмайсиз!”: ҳозирги дарсликлар ростан ҳам бир тийинга қимматми?

darslik new Фото: Kun.uz


 “Фин стандартлари” асосида яратилган дарсликлар қаердан келиб чиқган эди?

Маълумки, Миллий ўқув дастури лойиҳаси 2020 йилда тақдим этилиб, 2021-2022 ўқув йилидан босқичма-босқич амалиётга жорий этиш йўлга қўйилганди. Шу дастур асосида 1-3 синф дарсликларини яратишга 2 йил вақт кетган. 2022 йил сентябрда “Финландия тажрибаси” асосида янги дарсликлар жорий қилингани ва унга ишчи гуруҳ тузилгани хабар қилинди. 2022 йилнинг декабр ойида янги жамоа яратган дарсликларнинг тақдимоти ўтказилган. Ҳозирги вақтда Таълимни ривожлантириш республика маркази илмий-методик кенгаши “Novda Edutainment” тайёрлаган дарсликларни маъқуллаган ва 2023 йилдан тўлақонли амалиётга жорий қилинмоқда. Бу дарсликлар жамоат томонидан аслида қандай қабул қилинди?

 



Исроил Тиллабоев, блогер, уқитувчи:


"Тармоқларда шу каби изоҳлар кўпаймоқда. Уларни ўрганиб чиқиб, ўз фикримни билдирмоқчиман. Аслида, Финляндия тажрибасини ёки бошқа давлат тажрибасини такрорлаш вазифаси қўйилмаган. Чунки таълим жараёни индивидуал бўлади ва ҳар бир давлатники ўзига хос ньюансларга эга, шунинг учун сиз бошқа бировнинг тажрибасини кўчириб, амалга ошира олмайсиз.


Турли мамлакатлар тажрибаси ўрганилган. Масалан Education Alliance Finland ташкилоти нашрга тайёрланган китобларни Европа ва халқаро стандартларга жавоб берадиганини тасдиқловчи сертификат берган экан. Улар билан қандайдир йўллар билан "таниш-билиш"чилик, ўзбекчиликдаги "соққа"га гаплашиб келишиб бўлмайди. Агар ўзимизда қайсидир масъул ташкилотга бу иш ишониб топширилганида, сертификат олиш қанчалик қийин бўлиши мумкин эди?! Буёғи ўзбекчилик...


Хуллас, дарсликка олинган сертификат бекорга берилмаслигини тан олиш керак, деб ўйлайман. 

Баъзи хатолар тўғриланади, албатта, деб умид қиламиз"


Кўпчиликка ўзининг чиқишлари билан машхур депутат Умида Рахмонова энди кўпчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлган дарсликларни ўрганишга қарор қилибди.


Баъзан иш, баъзан бошқа сабаблар билан бўлиб, 2-синфда таҳсил оладиган қизимнинг дарс тайёрлашига ёрдам бера олмай қолаётгандим. Лекин охирги вақтларда ҳамма баҳона ва сабабларни бир четга суриб, уй вазифаларини биргаликда тайёрлашга ҳаракат қиляпмиз. 


Қизимнинг сифатли таълим олиши мен учун жуда муҳим. Шу боис кейинги вақтларда мактаблардаги таълим дастури ёки дарсликлар ҳақида билдирилаётган турли хил фикр ва изоҳларни алоҳида қизиқиш билан кузатиб боряпман. 


Шундан кейин ҳам она, ҳам депутат сифатида дарсликларимизнинг мазмуни, шакли ва концепциясини ўрганиб, бу борада ўз фикрларимни сизлар билан бўлишиб борaман