$
 12689.97
-15.03
 13557.96
14.43
 137.20
1.09
weather
+26
Кечаси   +14°

2020 йилнинг ўзида ДХХ 4та терактнинг олдини олгани айтилди

2020 йилнинг ўзида ДХХ 4та терактнинг олдини олгани айтилди

 Давлат хавфсизлик хизмати органлари 2020 йилда тўртта терактнинг олдини олгани айтилди. Бу ҳақида ДХХ матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, терактларнинг иккитаси Ўзбекистонда, иккитаси МДҲ мамлакатларида амалга оширилиши режалаштирилган бўлган.

ДХХ маълумотларига кўра, ўтган йили 67 та яширин гуруҳлар фаолиятига чек қўйилган. Бундан ташқари, экстремизм ва терроризмга алоқадорликда айбланиб, хорижда яшириниб юрган 98 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатга олиб келинган ва жавобгарликка тортилган.

Шунингдек, 747 кг.дан ортиқ гиёҳванд моддалар, 251 минг дона психотроп таблеткалар, 594 дона қурол, 4781 дона ўқ-дори ва 24,4 кг портловчи моддалар ноқонуний муомаладан олинган.

Теги :
Жамият