$
 12875.06
13.23
 13406.80
-90.4
 124.75
-0.72
weather
+26
Кечаси   +14°

“Маррага оз қолди” — блогер вакцина синовдан ўтказилаётган жараён ҳақида видеолавҳа тайёрлади (+видео)

"Nas Daily" блоги муаллифи, араб миллатига мансуб исроиллик видео-блогер Нусайр Ёсин ижтимоий тармоқларидаги блогида Бирлашган Араб Амирлиги пойтахти Абу-Даби шаҳридаги коронавирусга қарши вакцина синовдан ўтказилаётган тиббиёт марказида тайёрлаган видеолавҳасини эълон қилди. Видео қисқа вақт ичида YouTube нинг ўзида миллиондан ортиқ марта кўрилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Хитой, Буюк Британия, АҚШ ва бошқа бир қатор давлатларда Covid-19 га қарши 150 дан ортиқ вакциналар синовдан ўтказиляпти. Ҳамма бу касалликнинг даъвосини топишга уриняпти. Баъзилари омадсизликка учраса, айримлар муваффақиятга эришмоқда.

Жумладан, у ўз лавҳасида сўз юритаётган вакцина Хитойда ишлаб чиқарилган бўлиб, 1- ва 2-фазалардан муваффақиятли ўтган. Ҳозирда у 3-фазада синовдан ўтказилмоқда ва одамлар у билан эмланишга жуда яқин туришибти. 

“Ушбу вакцинани синовдан ўтказишда 15 минг нафар кўнгиллилар иштирок этишяпти. Агар вакцина 3-фазадан ҳам муваффақиятли ўтса, у бутун дунё учун тайёр бўлади. Ҳозирда уни барча учун бирдек самарали эканига ишонч ҳосил қилиш мақсадида турли миллат вакилларида синаб кўришяпти. Бордию бу муваффақиятли амалга ошса, нихоят дунё коронавирусга қарши дорига эга бўлади”, дейди у. Батафсил видеода (инглиз тилида) кўришингиз мумкин.