$
 12938.20
-26.23
 14710.73
-33.72
 159.51
1.23
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда дрон ёрдамида чегарадан ўқотар қурол олиб ўтган шахслар ушланди (+видео)

Тошкентда дрон ёрдамида чегарадан ўқотар қурол олиб ўтган шахслар ушланди (+видео)

Қўшни Қозоғистон ҳудудидан дрон ёрдамида Ўзбекистонга ўқотар қурол олиб кирган шахслар қулга олинди. Бу ҳақида «Ўзбекистон 24» телеканали хабар берди.

Маълум қилнишича, Тошкент шаҳрида яшовчи икки фуқаро ўзбек-қозоқ давлат чегараси яқинида дрон ёрдамида Қозоғизистондан контрабанда йўли билан юборилган ўқотар қуролларни олган вақтларида қўлга олинган. 


Экспертиза хулосасига кўра, мазкур қурол ўқ отиш учун яроқли ҳолатдаги Макаров тўппончаси эканлиги ва ўқдонида 6 дона ўқ бўлгани айтилмоқда.

Аниқланишича, улар ушбу қуролни Қозоғизистон фуқаросидан $4 мингга сотиб олишган.

Маълум бўлишича, қўлга олинганлардан бири 2012 йилда 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш), 2019 йилда 169-моддаси (Ўғрилик) билан судланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 260-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Теги :
Jamiyat