$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Аёллар ва болалар айрим турдаги дори ва витаминлар билан бепул таъминланади

Аёллар ва болалар айрим турдаги дори ва витаминлар билан бепул таъминланади

Президент Шавкат Мирзиёев «Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Мазкур қарор билан, аҳоли саломатлигини таъминлаш мақсадида:

а) 2021 йил 1 июндан бошлаб:

— 6-23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни билан;

— 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар “A” витамини билан;

— 2–10 ёшдаги болалар гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан бепул таъминланади;

б) 2022 йил 1 июлдан бошлаб:

— ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ҳамда 3-15 ёшдаги болалар йод препарати билан;

— 35 ёшгача туғиш ёшидаги аёллар темир ва фолий кислотаси препарати билан бепул таъминланади;

в) 2021 йил 1 апрелдан бошлаб биринчи нав буғдой уни билан бир қаторда олий нав буғдой уни микронутриентлар билан бойитилган тақдирда республика ҳудудида реализация қилишга рухсат этилади.

Теги :
Жамият