$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Қашқадарёда мактаб қозонхонасини 6000 долларга пулламоқчи бўлишди

Қашқадарёда мактаб қозонхонасини 6000 долларга пулламоқчи бўлишди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида мактаб мулкини фирибгарлик йўли билан сотмоқчи бўлган директор қўлга тушди.

Таъкидланишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қашқадарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Шаҳрисабз тумандаги 7-сонли мактаб директори мактаб балансида бўлган яроқсиз қозонхона биносини балансдан чиқариб, фирибгарлик йўли билан бошқа бир фуқарога 6 000 АҚШ доллари эвазига сотмоқчи бўлган. Директор ер учун ҳужжатларни тайёрлаб бериш эвазига келишилган пулнинг 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мактаблар билан боғлиқ яна бир жиноий ҳолат вилоятнинг Косон туманида аниқланган. Косон туманидаги 100-сонли мактаб директори ўринбосари фуқаронинг ишончига кириб, мансабдор танишлари орқали уни шу мактабга психолог вазифасига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилади. Бунинг эвазига эса ундан 1 200 АҚШ доллари талаб қилади. У келишилган пуллардан 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган .

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теги :
Jamiyat