$
 12475.51
-4.63
 13471.06
23.71
 135.09
0.13
weather
+26
Кечаси   +14°

Қишнинг илк ойи қандай бўлади?

Qor Фото: daryo.uz

Эртадан бошлаб юртимизга қиш фасли кириб келади. Одатда, ушбу фаслга кўплаб ҳамюртларимиз кутилмаган ва кутилган эҳтимолий ҳодисалар учун тараддуд кўришади. Ўтган йили декабр ойи бошиданоқ қор ёғиши ва ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши кузатилган эди. Ўзгидромет тақдим этган маълумотларга кўра, ушбу йилда декабрь ойи аввалгисидан фарқли, қиш учун ҳос бўлмаган илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ўртача ойлик ҳарорат меъёдан юқори, баъзи ҳудудларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, ҳаво ҳарорати кечаси 1 – 6 даража совуққача, шимолда 8 – 13 даража совуққача пасайиши ҳолатлари кузатилади. Декабрь ойи учун бу нормаль ҳолат.

Энг иссиқ кунларда ҳаво ҳарорати +15 – +18 даражагача, жанубда +20 – +22 даражагача кўтарилади.

Ойнинг биринчи ҳафтасида Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчиликсиз, қуруқ, ҳаво ҳарорати кечалари +2 – +7°С, кундузлари +13 – +18°С илиқ бўлиши кутилмоқда. Декабрь ойининг бундай қуруқ ва илиқ бошланиши Ўзбекистонда жуда кам учрайди. Кейинчалик, ойнинг охиригача, Ўзгидромет прогнозига кўра, ҳаво ҳарорати кечалари 5 – 8 даража илиқдан 3 – 6 даража совуқгача, кундузлари 15 – 18 даража илиқдан 2 – 5 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.