$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Раҳбарликка тайинланадиган кадрлар энди давлат тилидан имтиҳон топшириши кутилмоқда

Раҳбарликка тайинланадиган кадрлар энди давлат тилидан имтиҳон топшириши кутилмоқда

Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб раҳбар кадрлар ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахслар учун давлат тилини билиш даражаси бўйича сертификатга эга бўлиши мажбурий этиб белгиланиши кутилмоқда. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат тест марказининг “Давлат тилини билиш даражаси бўйича сертификатни жорий этиш тўғрисида”ги қарор лойиҳасида кўзда тутилган.

Лойиҳада келтирилишича, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб ўзбек тили ва адабиёти бўйича билимни баҳолашнинг миллий тест тизими асосида раҳбар кадрларнинг давлат тилида расмий иш юритиш ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахслар учун давлат тилини билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш тизими жорий этилади ва 2023 йил 1 январдан бошлаб раҳбар кадрлар ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахслар учун давлат тилини билиш даражаси бўйича сертификатга эга бўлиши мажбурий этиб белгиланади.

Раҳбар кадрлар ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахслар давлат тилини билиш даражаси бўйича тест синовларида иштирок этиш учун Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази(кейинги ўринларда – Марказ)да ўзбек адабий тили меъёрлари ва давлат тилида иш юритиш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларида малака оширишлари талаб этилади.

Раҳбар кадрлар ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахсларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш ва уларга сертификат бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади.

Шунингдек, раҳбар кадрлар ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахсларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш учун тузиладиган тест топшириқлари Марказ ўқув дастурига мувофиқ шакллантирилади.

Бунда, тест топшириқлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тасдиқланган талаб асосида Марказ тавсия этган мутахассислар томонидан шакллантирилади.

Теги :
Jamiyat