$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Пойтахтда дарахтлар кесилиши давом этмоқда, масъуллар эса жим

Фото: Ижтимоий тармоқлар Фото: Ижтимоий тармоқлар

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани Тамарахоним кўчасида дарахтлар кесилмоқда. Бу ҳақда «Бургут» Телеграм-канали хабар берди. 

Таъкидланишича, Тамарахоним музейи рўпарасида жойлашган кўп қаватли уйлар олдида дарахтлар кесилган

Шунингдек, ушбу кўчадаги 2-3 уйлар орасида жуда катта, диаметри 70-80 см келадиган улкан чинорлар кесиб ташланган

Ҳозирга қадар Экология қўмитаси мазкур ҳолатлар ҳақида маълумот бермади.

«Ўтган сафар ҳам шу ҳудудда кесилган дарахтлар ҳақида ёзгандик. Лекин бирорта масъул ташкилот реакция ҳам билдирмади. Экология қўмитаси деб номланган ўлик ташкилот ботларига, ишонч телефонларига қўнғироқларимиз шунчаки жавобсиз қолдирилди. Минг афсус, оқибатда ушбу ҳудудларда дарахткушлик давом этмоқда», — дейилади «Бургут» каналида чиққан хабарда. 

«Сафар» канали ҳам ушбу ҳолат ҳақида ёзар экан, ҳодиса Чилонзор ёки Юнусобод туманларида эмас, балки Тошкентнинг марказида содир бўлганини айтиб ўтган.

«Экология қўмитаси-ю, Экопартия жим. Умид қиламизки, ҳозирча жим. Тез орада тилга кириб, суриштирув ўтказилиб, айбдорлар топилади. Лекин, айбдорни топасизми, уни қамайсизми, Тошкент яна бир бор ўз яшиллигини оз бўлса-да йўқотди», — дейилади постда.
Теги :
Jamiyat