$
 12689.97
-15.03
 13557.96
14.43
 137.20
1.09
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 56 мингдан ошди

Ўзбекистонда коронавирусдан касалланганлар 56 мингдан ошди

2020 йил 29 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 190 тага кўпайиб, 56 068 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 120 нафари Тошкент шаҳрида, 30 нафари Наманган вилоятида, 12 нафари Андижон вилоятида, 10 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 8 нафари Қашқадарё вилоятида, 6 нафари Фарғона вилоятида, 4 нафари Сурхондарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган фуқароларнинг 52 466 нафари (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 3 139 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Теги :
Жамият