$
 10371.76
7.28
 12153.63
-101.33
 133.19
-1.84
weather
+18
Кечаси   +7°

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 52 мингга яқинлашди

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 52 мингга яқинлашди

2020 йил 28 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 192 тага кўпайиб, 55 593 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

147 нафари Тошкент шаҳрида,

35 нафари Наманган вилоятида,

9 нафари Қашқадарё вилоятида,

1 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган фуқароларнинг 51 965 нафари (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 3 168 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Теги :
Жамият