$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун махсус шифохоналар ташкил этилди

Чилонзордаги хусусий клиника коронавирусни даволашга мослаштирилди

Ҳукуматнинг “Коронавирус инфекциясини юқтирган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, коронавирус билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус “1-сон Зангиота” ва “2-сон Зангиота” шифохоналари ташкил этилди.

Шунингдек, қарор билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясини юқтирган шахсларни даволаш мақсадида ташкил этиладиган вақтинчалик шифохоналар қуйидагича бириктирилди:

— Ўзбекистон гимнастика федерациясининг “Универсал” спорт мажмуасидаги 750 ўринли - ИИВнинг марказий госпиталига;

— “Ўзэкспомарказ” МКК АЖ 1 ва 2-сон павильонидаги 814 ўринли - Мудофаа вазирлигининг марказий ҳарбий клиник госпиталига;

— “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Назарбек” соғломлаштириш масканидаги 350 ўринли - Миллий гвардия ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга ;

— Ёшлик спорт мажмуасидаги 520 ўринли - ДХХнинг марказий ҳарбий госпиталига;

— “Ўзэкспомарказ” МКК АЖ 3 ва 4-сон павильонидаги 1000 ўринли, Сергели туманидаги 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабидаги 250 ўринли, Олимпия захиралари спорт саройидаги 500 ўринли - Тошкент шаҳар ҳокимлигига.

Теги :
Jamiyat