$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Коронавирусга чалинганлар яна 126 тага кўпайди. Тошкент ва Қашқадарёда янги ҳолатлар аниқланди

коронавирус аҳолида

2020 йил 21 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 126 тага кўпайиб 17 881 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 84 таси Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 34 таси Қашқадарё вилоятида, 8 таси Тошкент вилоятида профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, бугун Тошкент тиббиёт академияси клиникасида 5 нафар ҳамда пойтахтда уй шароитида 8 нафар, Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасасида 36 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар, Сирдарё вилоятида 3 нафар, жами 58 нафар бемор тузалди.

Ҳозиргача 58 нафар, жами 9 521 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.

8 265 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Теги :
Jamiyat