$
 10231.71
21.85
 12059.09
38.0
 138.65
1.19
weather
+35
Кечаси   +18°

COVID-19 Фарғонага қайтди

COVID-19 Фарғонага қайтди Фарғонага вилояти

2020 йил 6 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10284 (+141) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 118 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 46 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 72 нафари аҳоли орасида), 20 нафари Андижон вилоятида хориждан кириб келган ва карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари Фарғона вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролардан 6584 нафари (64 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 3664 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз бунгача Фарғона вилояти тоифаланган вилоятлар орасида ягона “яшил ҳудуд эди.