$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Яна 10 ҳудудда 220 кишида коронавирус аниқланди

Яна 10 ҳудудда 220 кишида коронавирус аниқланди

2020 йил 24 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 220 тага кўпайиб, 53 667 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 101 нафари Тошкент шаҳрида, 35 нафари Қашқадарё вилоятида, 19 нафари Сурхондарё вилоятида, 13 нафардан Бухоро ва Жиззах вилоятларида, 12 нафардан Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида, 7 нафари Фарғона вилоятида, 5 нафари Навоий вилоятида, 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган фуқароларнинг 49 832 нафари (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 3 390 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Теги :
Jamiyat