$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 53 мингдан ошиб кетди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 53 мингдан ошиб кетди

2020 йил 23 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 194 тага кўпайиб, 53 051 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 101 нафари Тошкент шаҳрида, 51 нафари Наманган вилоятида, 15 нафари Андижон вилоятида, 10 нафари Самарқанд вилоятида, 8 нафари Қашқадарё вилоятида, 5 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда коронавирус инфекциясига чалинган фуқароларнинг 49 224 нафари (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 3 384 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Теги :
Жамият