$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

+232. Ўзбекистоннинг 10 ҳудудида коронавирус қайд этилди

+211. Яна 10 та ҳудудда коронавирус қайд этилди

2020 йил 22 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 232 тага кўпайиб, 52 491 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 78 нафари Наманган вилоятида, 61 нафари Тошкент шаҳрида, 19 нафари Тошкент вилоятида, 16 нафари Андижон вилоятида, 12 нафари Жиззах вилоятида, 11 нафари Сурхондарё вилоятида, 10 нафари Қашқадарё вилоятида, 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, яна 9 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 7 нафари Хоразм вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор (эркак ва аёл) вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган фуқароларнинг 48 606 нафари (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 3 445 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 536 нафари оғир, 283 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Теги :
Jamiyat