$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

ППХ ходимлари ярим тунда 6 кг гиёҳванд модда қовураётган омборхона қоровули ва шеригини қўлга олишди

 гиёҳванд модда

Тошкент вилояти ИИББ 1-минтақавий ҳудуд ППХ ходимлари томонидан 5 сентябрь куни Чирчиқ шаҳридаги хусусий ташкилотлардан бирига тегишли бўлган, ҳозирда фойдаланилмаётган омборхона қоровули билан шериги марихуана гиёҳвандлик моддасини "пишираётган" вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, тунги хизматни ўтаётган ППХ ходимлари катта сержант И.Мадаминов сафдор Д. Ибраев ва Миллий гвардия хизматчиси сержант А.Мансуровлар ўзларига бириктирилган Чирчиқ шаҳри "Ўзбекистон" кўчасида хизмат олиб бораётган вақтида, соат тахминан 23:30 ларда ҳудуддаги эски бино омборхонасидан ўзига хос ўткир ҳид келаётганлиги пайқаб, текшириш мақсадида бинога кирган, омборхона қоровули бўлиб ишловчи Т.Б. ва унинг шериги Д.О. борлигини, улар ошхона қозонида ўзига хос модда (аралашма) тайёрланганлигини аниқлаб, шаҳар ИИБга хабар берилган.

Хабарга асосан, тергов-тезкор гуруҳи воқеа жойига етиб келган. Кўздан кечириш давомида гугурт қути ва пакетларга қадоқланган ҳамда қозонда қовурилаётган жами 5,710 кг "марихуана" гиёҳвандлик моддаси ва уни тайёрлаш ва чекиш учун мўлжалланган кўпгина мосламалар борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.