$
 11814.05
11.86
€
 13482.19
-45.48
₽
 139.93
0.06
weather
+26
Кечаси   +14°

Чинозда 5 минг тонна сиғимли ёқилғи цистернаси ёниб кетди

Чинозда 5 минг тонна сиғимли ёқилғи систернаси ёниб кетди

Чинозда 5 минг тонна сиғимли ёқилғи цистернаси ён кетган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, тахминан бир ярим соатлар олдин Тошкент вилояти Чиноз туманидаги “Пахта Нефтбазаси”да 5 минг тонна сиғимли ёқилғи цистернаси ёниб кетди. Бир неча дақиқада ёнғин содир бўлган жойга Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 14 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб келган.

Вазият Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тўлиқ назорати остида. Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, ёнғинни тўлиқ бартараф этиш учун тахминан 1 соат вақт кетади. Aйни вақтда қурбонлар тўғрисида маълумтлар келиб тушмаган.

Aйни дақиқаларда Тошкент вилоятида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари цистернада келиб чиққан ёнғинни бартараф этмоқда.