$
 12689.97
-15.03
 13557.96
14.43
 137.20
1.09
weather
+26
Кечаси   +14°

"Beeline" ўз абонентларига чексиз интернет тўпламларини таклиф қилмоқда

"Beeline" ўз абонентларига чексиз интернет тўпламларини таклиф қилмоқда

“Beeline Uzbekistan” телекоммуникатсион оператори 4G тармоғида чексиз интернетга эга иккита интернет-тўпламнинг ишга туширилгани ҳақида эълон қилди.

 4G UNLIM кунлик (10 минг сўм) ва 4G UNLIM ойлик (50 минг сўм) интернет тўпламлари мос равишда абонентларга интернетдан чекловларсиз, кун давомида ва максимал тезликда фойдаланиш имкониятини беради.

«Мазкур тўплам жуда фойдали. Абонент Интернетдан қанчалик фаол ва қандай мақсадларда фойдаланганига қараб, ўзига мос вариантни ўзи танлайди. Агар унга бир кун ёки фақат танланган кунлар учун чексиз интернет керак бўлса, унда 4G UNLIM кунлик интернет тўплами мос тушади. Агар бутун ой давомида чекловларсиз интернет керак бўлса, абонент 4G UNLIM ойлик тўпламини улайди. Шундай қилиб, Интернет учун кунлик ёки ойлик тўлов билан, абонент 4G тармоғидан ўзига қулай равишда фойдаланади”, – дейди “Beeline Uzbekistan”нинг маркетинг бўйича директори вазифасини бажарувчи Абдулазиз Мансуров.

 Эслатиб ўтамиз, "Beeline" доимий равишда абонентларни юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш стратегиясини амалга оширмоқда. Компаниянинг техник мутахассислари ҳозирги шароитда абонентлар учун уяли алоқа, шунингдек, барқарор ва сифатли интернет хизматлари жуда ҳам муҳимлигини яхши тушунишади. Ахир, сифатли Интернет хизматининг тақдим этилиши бизнесда ҳам, таълимда ҳам, ҳордиқ чиқаришда ҳам чексиз имкониятларни тақдим этади.

Шу сабабли, ушбу давр мобайнида компания ходимлари узоқ масофадаги аҳоли пунктларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда, бутун мамлакат бўйлаб янги алоқа объектларини қуриш ва ишга туширишни жадаллаштириш учун барча имкониятларни ишга солишяпти.

Шундай қилиб, 2020 йил бошидан буён компания 1600 дан ортиқ турли хил технологияларнинг базавий стансияларини ишга туширди. Компания йил охирига қадар камида 1200 та янги алоқа воситаларини ишга туширишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, 2020 йилнинг биринчи ярмида LTE тармоғи 35 фоизга ўсди, бу компанияга нафақат қамровни оширишга, балки тармоқ сиғимини сезиларли даражада кенгайтиришга имкон берди. Йил бошидан бери LTE тармоғида ўртача тезлик 45 фоизга ошди. Шу билан бирга, сўнгги бир йилда LTE тармоғида трафик икки баравар кўпайди.

Чексиз интернет-тўпламлари 4G тармоғида олдиндан тўлов тизими абонентлари учун амал қилади. Кунига атиги 10 000 сўм эвазига 4G UNLIM кунлик тўпламини улаш учун *𝟭𝟭𝟬*55# USSD-кодини, ойига бор-йўғи 50 000 сўм эвазига 4G UNLIM ойлик тўпламини улаш учун *𝟭𝟭𝟬*56# USSD-кодини териш лозим.

Интернет-тўпламлари ҳақида батафсил маъумот — https://beeline.uz/uz/4g-unlim

Сайт: https://beeline.uz

Facebook: https://www.facebook.com/beeline.uz/

Инстаграм: https://www.instagram.com/beeline_uzbekistan/?hl=ru

Телеграм: https://t.me/uzbeelineuzb

Реклама ҳуқуқи асосида

Теги :
Жамият