$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Қозоғистон билан чегарада қолиб кетган 4 мингга яқин ўзбекистонликлар Ватанга қайтарилди

Қозғистон билан чегарада қолиб кетган 4 мингга яқин ўзбекистонликлар Ватанга қайтарилди Чегарада қолиб кетган ўзбекистонликлар

Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон билан чегарада тўпланиб қолган Ўзбекистон фуқаролари чегарани кесиб ўтиб, Ўзбекистонга қиришганини маълум қилди.

Юзага келган техник муаммолар туфайли Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидан юртдошларимизни ўтказиш чекланган миқдорда амалга оширилди. Оқибатда бу ҳолат чегарада 3000 га яқин Ўзбекистон фуқаролари тўпланиб қолишига сабаб бўлди, дейилади хабарда.

Республика махсус комиссияси, ДХХ Чегара қўшинлари ва Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналарининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида 8 июль куни фуқароларимизнинг Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидан эркин ўтишига тўсқинлик қилувчи барча техник ва ташкилий масалалар тезкорлик билан ҳал қилинган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби маълумотларига кўра, 2020-йил 8 июль куни кечқурун ва 9 июль куни “Жибек жоли” – “Ғишт-Кўприк” назорат-ўтказиш пунктидан 3746 нафар фуқароларимиз ўтказилган.

Вазирлик ҳозирги пайтда давлатлараро чегарани кесиб ўтишда муаммолар йўқлиги, назорат-ўтказиш пунктлари одатдагидек ишламоқда, фуқароларнинг тўпланиб қолиши кузатилмаётганини билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фуқаролари қайтиб келгандан кейин Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.