$
 12910.15
-14.77
 14660.77
40.1
 159.78
-0.16
weather
+26
Кечаси   +14°
textileads

Тўрт мавсум бирдек “чангланиш” аҳоли саломатлигига зарар бермоқда

Chang termiz

Сўнгги вақтларда Термизда қум бўрони ҳодисаси бўлганлиги ҳақида маълумотлар кўзга ташланмоқда. Йил давомида бундай ҳодисалар деярли барча вилоятларда кўп бора содир бўлди. Хусусан, мамлакат пойтахти Тошкентда ҳам. Лекин, нимагадир ушбу ҳодиса пойтахт ҳудудида содир бўлган вақтлардагина долзарблашиб, ОАВ ва “катталар”нинг назарига тушади. Касал то ўзимизда хуруж қилмагунича уни даволаш ёки олдини олишга ҳаракат қилмаймиз.

“Оғриқлар рейтинги” чўққисида собитқадаммиз

Ўзбекистонда мустақилликдан сўнг 2017 йилгача бўлган вақт давомида юрак-қон томир касалликларидан ўлим даражаси 59% га ошган. Бу натижа биздан бўлак дунёнинг ҳеч бир давлатида қайд этилмаган. Юртимизда юрак-қон томир касалликларидан ўлим даражаси ошиш тезлиги, ҳаттоки, Марказий Осиёнинг ўртача кўрсаткичидан беш баробар юқори экан. Бу статистика ҳар 100 минг киши бошига ҳисобланганда, Ўзбекистон сўнгги натижаларга кўра дунёда учинчи бўлиб турибди. Мамлактимиз фуқароларнинг ҳар 100 мингтадан 354 таси юрак-қон томир касалликлари билан оғрийди. Бундай касалликлар билан ўлим кўрсаткичи ўтган йили 61,7 фоизни ташкил қилган. Юқоридаги рақамлар бизни ва "улар"ни чуқур ўйларга ундаши керак. Дастурхонига ўзи хоҳлаган таомини қўя олмайдиган ёки жуда кам даромадли инсонлар жисмоний машқлар, соғлом овқатланиш, ҳаттоки, шифокорга мурожаат қилишни-да иккинчи даражали муаммо сифатида кўрувчи бу жамиятда юқоридаги каби касалликларнинг ўсиши ёки касаллик учун замин яратилиши жуда катта оғриқ.

Огоҳлик қўнғироғи

Эсингизда бўлса, икки йил аввал бундай ҳодиса мамлакатимиз пойтахти ва айрим вилоятларимизда узоқ вақт давомида ушланиб турган ва кўплаб инсонларни эртанги кун сўроқларига ундаганди. Сабаб сифатида кучли шамол натижасида тупроқнинг қуруқ бўлган устки қатлами кўтарилиши айтилган. Бу ҳодисалар Марказий Осиё учун “огоҳлик қўнғироғи”. Яшилга бурканган шаҳарларнинг дарахтлари кесилди, сунъий кўллар қуритилди, қурилишлар баҳонасида оқиб турган анҳорлар йўли тўсилди. Қисқаси, Марказий Осиё чўлланишда давом этяпти. Бу дарахтларнинг ўрнини қоплаш мақсадида миллиардлаб пуллар сарфланади, аммо кўплаб кўчатлар ёзга етиб бормай қуриб кетади, суғориш тизимлари мавжуд бўлмаган ҳудудларга экилади, экишда уларнинг тупроқ-иқлим шароитларига мос келиш-келмаслигига эътибор берилмайди, сақлаш ва парваришлаш учун тегишли масъуллар белгиланмай қолади ва ҳоказо. Жамиятнинг атроф-муҳитга салбий таъсири, ундаги инсонларнинг сонига эмас, турмуш даражасига пропрционалдир. Бу таъсир аҳолининг экологик онг даражаси ошиши билан камайиб боради. Экология масаласига минтақада оммавий уйғониш рўй бермаслигининг асосий сабаби, иқтисодий аҳвол эканлиги барчамизга маълум. Шундай бўлса-да, яшил энергиямизни яхшилаш учун улғайиб келаётган авлоднинг эколгик онгини босқичма-босқич ўстириб боришимиз керак.