$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда Марказий ва Жанубий Осиё минтақаларига бағишланган халқаро конференция старт олди

Тошкентда Марказий ва Жанубий Осиё минтақаларига бағишланган халқаро конференция старт олди

Бугун, 16 июль куни Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган анжуманда Афғонистон Ислом Республикаси Президенти, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири, Марказий ва Жанубий Осиё давлатларининг ташқи ишлар вазирлари, жами 44 та мамлакат ва 30 га яқин халқаро ташкилот делегациялари, нуфузли хорижий илмий-тадқиқот ва таҳлил марказлари раҳбарлари иштирок этмоқда.

Конференцияни Шавкат Мирзиёев очиб, Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари ўртасидаги тарихий яқинлик, уни бугунги кунда ўзаро ишонч ва манфаатдорлик асосида мустаҳкамлашнинг аҳамияти ҳақида нутқ сўзлаб, икки минтақа мамлакатлари ўртасида тинчлик ва дўстлик, ишонч ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган муҳим ташаббусларни илгари сурди.