$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Бухорода 68 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

Статистика: 2020 йилда Ўзбекистонда қайси касалликдан энг кўп ўлим ҳолати кузатилди?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра коронавирусга чалинган бухоролик бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигиан вафот этган.

Хабарга кўра, Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшаган 68 ёшли аёлда жорий йил 11 июль кунидан тана ҳарорати кўтарилган ва уй шароитида даволанган. 17 июль куни эса оғир аҳволда шифохонага олиб келиниб, реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.

Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги асорати билан кечган. Шунингдек, бемор қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Теги :
Jamiyat