$
 12600.14
10.14
 13642.17
-23.02
 135.92
-0.05
weather
+26
Кечаси   +14°

Фарғоналик ҳайдовчи "Shantui SD16" русумли бульдозерлар орасида қисилиб қолиб, воқеа жойида вафот этди

Фарғоналик ҳайдовчи "Shantui SD16" русумли бульдозерлар орасида қисилиб қолиб, воқеа жойида ҳалок бўлди

Фарғона вилоятида ҳайдовчи "Shantui SD16" русумли бульдозерлар орасида қисилиб қолиб, воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, Бешариқ туманида 21 октябрь куни фуқаро Н.А. бошқарувидаги “Shantui SD16” русумли бульдозерида "Новкат" қишлоғида жойлашган Д.М. га қарашли балиқ кўл ҳудудида лойда ботиб қолган Х.А бошқарувидаги "Shantui SD16" русумли бульдозерини тортаётган вақтида орқага ҳаракатлантириб юбориши оқибатида, ҳайдовчи Х.А. бульдозерлар орасида қисилиб қолиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.