$
 12711.00
21.0
 13538.49
12.22
 136.31
0.36
weather
+26
Кечаси   +14°

«Бу йил Tracker-2, келаси йил бошида эса Onix’ни тақдим этамиз» — UzAuto Motors бош директори

Монополияга қарши курашиш қўмитаси “UzAutoMotors”га судда ютқазди

zAuto Motors бу йилда янги Chevrolet Tracker, келаси йил бошида эса Chevrolet Onix’ни тақдим этади. Бу ҳақда компания бош директори Бу Андерссон хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, иккала моделда ҳам олтита хавфсизлик ёстиқчаси мавжуд, улар ЙТҲга чидамлилик бўйича беш юлдузли рейтингга эга.

Ушбу автомобиллар замонавий кўнгилочар тизим, Wi-Fi ва тўхташга ёрдам берувчи датчик билан жиҳозланган бўлади. Бундан ташқари, Chevrolet Tracker ва Chevrolet Onix ёқилғи сарфи жиҳатидан жуда тежамкор - 100 километрга 6 литр, — дейди Андерссон.

Аввалроқ 2021 йилнинг август ойида Chevrolet Onix ва Chevrolet Tracker-2 автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун Асакадаги заводда зарурий ишлар олиб борилгани ҳақида хабар берилган эди.