$
 12557.56
-34.15
 14809.13
-12.57
 159.44
-0.74
weather
+26
Кечаси   +14°
textileads

Британиянинг "Yachting Pages" нашри Алишер Усмонов ҳақидаги мақола учун узр сўради

Фото: Ижтимоий тармоқлар Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистонлик тадбиркор Ғарб матбуотида ўзи ҳақидаги ёлғон маълумотларни яна рад этишга муваффақ бўлди.

Британиянинг глобал яхтачилик саноатидаги воқеаларни ёритувчи Ячтинг Пагес нашри Хорватияда Ирина ВУ яхтасининг ғойиб бўлиши билан боғлиқ хабарларни ўз сайтидан ўчириб ташлади.

Оммавий ахборот воситаларида мазкур яхта ўтган йили Хорватияда ҳибсга олинган ва октябрь ойида Муртер оролидаги Бетина портидан сездирмай сузиб кетгани хабар қилинган. "Yachting Pages" ўз мақоласида яхта Алишер Усмонов ва унинг собиқ рафиқаси, Бутунроссия бадиий гимнастика федерацияси президенти Ирина Винер-Усмонова билан боғлиқ тузилмаларга тегишли эканини тахмин қилган.

Ўз навбатида, Усмоновнинг вакили тадбиркор “Хорватия матбуотида тилга олинган Ирина ВУ яхтасига эгалик қилмаслиги ва унинг Бетина портидан ғойиб бўлиши билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини” айтган. У Усмонов рафиқаси билан 2022 йилнинг ёзида ажрашганини эслатиб ўтади.

Шундан сўнг "Yachting Pages" хабарларини қайтариб олган ва “яхта Алишер Усмоновга тегишли экани ва у олигарх эканини” рад этган. Шунингдек, нашр ноаниқликка йўл қўйгани учун узр сўради.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада kun.uz нашри Алишер Усмоновнинг адвокатлари Германиянинг йирик ДПА ахборот агентлиги ва бошқа қатор немис ОАВларини тадбиркор ҳақидаги ёлғон маълумотлар келтирилган мақолаларини тузатишга мажбурлагани ҳақида хабар берганди. Бундан ташқари, улар Мюнхен прокуратурасини ўз веб-сайтидан Усмоновга нисбатан ишончсиз айбловлар тарқатилган пресс-релизни олиб ташлашга ҳам муваффақ бўлди.