$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

44 минг долларлик бриллиант тақинчоқларни қимматга сотиб беришни ваъда қилиб олиб кетган фирибгарлар қўлга олинди

бриллант

Юнусободда 44 минг долларлик бриллиант тақинчоқларни қимматга сотиб беришни ваъда қилиб олиб кетган фирибгар шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Юнусобод тумани ички ишлар органларига 57 ёшли Минаханум Э. мурожаат қилиб, 2019 йилнинг 5 август кунидан 13 сентябригача опа-сингиллар 31 ёшли Дурдона Х. ва 28 ёшли Ирода Х. лар унга 44 минг АҚШ долларилик бриллиант тақинчоқларини қимматга сотиб беришларини ваъда қилишган. Опа-сингилларга ишонган Минаханум тақинчоқларни уларга ишониб топширган. Аммо пулларни ололмаган Минаханум ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишга мажбур бўлган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. ИИББ ходимлари фирибгарликда гумонланувчиларни қўлга олишди.