$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Бўстонлиқда французлар билан ҳамкорликда мавсумий курорт қурилади

Бўстонлиқда французлар билан ҳамкорликда мавсумий курорт қурилади

Тошкент вилоятида “Билдирсой-Чимён-Нанай” халқаро мавсумий курорт мажмуаси қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақида Туризм қўмитаси маълум қилди. 

Франциянинг тадқиқот ва хусусий секторга ёрдам Фонди (FASEP) кўмагида француз компаниялари билан Ўзбекистонда янги курорт қурилиши бўйича батафсил режа ишлаб чиқилган. Француз консорциуми «Geode», «Manie Lives», «Egis», «Patriarche», «Epode» 30 йилдан кўпроқ вақтдан буён Франциянинг Альп тоғларидаги туристик лойиҳаларда муҳандислик ишлари ва тавсиялари билан, хусусан, Олимпия ўйинларига тайёргарлик ишларида қатнашиб келади.

Лойиҳа амалга ошса, Чимён тоғ тизмаларида европа услубидаги лифтлар, 20 километрлик чанғи йўллари, кўплаб меҳмон уйлари, меҳмонхона ва ресторанлар пайдо бўлади.

Шунингдек, кейинги босқичда Билдирсойда тоғ-чанғи курорти, Чорвоқ бўйидаги Нанай қишлоғида эса экотуристик курорт қурилади. Лойиҳага 500 млн. доллар инвестиция жалб қилиниши айтилмоқда.

Ушбу мавсумий курорт 2021 йилнинг ноябрь ойига келиб очилиши кутилмоқда.

Теги :
Jamiyat