$
 12620.09
19.95
 13599.41
-42.76
 136.73
0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Болалар кулгиси бир олам қувонч

hayriya1

Миллатидан, жисмоний имкониятидан қатъи назар ҳар бир бола бахтли ва тўкис яшашга ҳақли. 

Best communications company ҳомийлиги ва Ўзбекистон Халқаро полиция ассоциацияси, Ўз Р. ИИВ ходими, Ветеранлар раиси “ШУРАВИ” ва мецинатлар ташкилотчилигида ногиронлиги бўлган болалар учун ҳайрия тадбири ташкил этилди. 

Хайрияда мактаб ёшидаги 40 нафар болалар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди. Болалар рўйхати “Apla“ ногиронлиги бўлган болалар фонди томонидан тақдим этилди.

Болалар севган мултқаҳрамонлар, шўх мусиқа ва тўкин-сочин дастурхон барчага бирдек манзур бўлди.

“Хайрия Best communications company ходимларининг ихтиёрий хайрия фондидан қопланади. Бу каби хайриялар бир неча йиллардан бери давом этмоқда“, -дейди Best communications company раҳбари Бурхонхўжаев Ҳумоюнхон.