$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Ёшлар форумнинг иккинчи кунида блогерлар билан очиқ мулоқот ташкил қилинади

Ёшлар форумнинг иккинчи кунида блогерлар билан очиқ мулоқот ташкил қилинади

Аввал хабар берилганидек, 2020 йил 18-21 декабрь кунлари пойтахтда бўлиб ўтадиган “Тошкент ёшлар форуми – 2020” Ўзбекистон ёшлари ҳаётидаги энг ёрқин воқеа бўлиб қолиши кутилмоқда.

Форумнинг асосий мақсади таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт, туризм, иқтисодиёт, банк-молия, суд-ҳуқуқ каби кўплаб соҳаларда ёш иқтидорли кадрларни излаб топиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва кенг жамоатчиликка танитиш, ёшларни янги марраларга илҳомлантириш, малакасини ошириш, ҳукумат вакиллари ва турли соҳа раҳбарлари билан очиқ мулоқотларга киришиб, уларга ўз таклиф ва ташаббусини намойиш этишига йўл очиб беришдан иборат.

Мазкур доирасида ёшларнинг медиа саводхонлигини ошириш мақсадида блогерлар Азиза Қурбонова, Лазизбек Ҳамидов, Никита Макаренко ҳамда Хушнудбек Худойбердиев иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтади.

Маълумот учун, айни пайтда Президент Администрациясида фаолият олиб бораётган тележурналист Азиза Қурбонованинг телеграм каналида 4,5 мингдан ошиқ обуначиси бор. Дизайнер Лазизбек Ҳамидов YouTube'даги 14,8 минг обуначига эга "Улар" лойиҳасининг муаллифи. Журналист Никита Макаренко телеграмдаги шахсий блогида 21 мингдан ортиқ обуначига эга. Шунингдек, ҳозирда ЎзА бош директорининг ўринбосари лавозимида ишлаётган ҳуқуқшунос-блогер Хушнудбек Худойбердиев телеграмда 313 мингдан ортиқ обуначига эга бўлган шахсий блогини юритади.

Мазкур учрашувда ёшлар ўзларининг ҳуқуқий билимлари ва медиа саводхонликларини ошириб олишлари, шунингдек, ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб топишлари мумкин. Учрашув 19 декабрь 11:00 да “Tashkent City Congress Hall”нинг “Сағбон Дарвоза” залида бўлиб ўтади.

Ушбу тадбирга қатнашиш истагда бўлган ёшлар сони кундан кунга ошиб бормоқда. Шошилинг: иштирокчилар сони чегараланган.

Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун: https://tashkent2020.uz

Теги :
Жамият