$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Блогер Отабек Сатторий 6 йилу 6 ой озодликдан маҳрум этилди

 Блогер Отабек Сатторий 6 йилу 6 ой озодликдан маҳрум этилди

10 май куни ЖИБ Музработ туман судида Отабек Сатторийга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш якунига етди ва суд ҳукми ўқиб эшиттирилди.

У айбловнинг жабрланувчи Н. Нарбаевани ҳақорат қилганлиги бўйича ЖКнинг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми «а» банди билан ҳамда Т. Кўчаров, А. Худойқулов ва З. Хурсановга нисбатан такроран товламачилик қилганлиги бўйича ЖКнинг 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбсиз деб топилиб, оқланди.

Сатторийга ЖКнинг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми «а», «г» бандлари ва 165-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ЖКнинг 57-, 59-, 61-моддаларига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли орқали узил-кесил 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Прокурор суддан Отабек Сатторийни бешта бандда айбдор деб топиб, 11 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўраганди.

Теги :
Jamiyat