$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

ФВВ Самарқанддаги бозорда чиққан ёнғинга ўт ўчирувчилар кеч етиб боргани хақидаги хабарларни рад этди

«“Пожарный”данмиз деб келишса, пул бериб ўтирманг» — ФВВ аҳолини огоҳлантирди

Аввалроқ Kun.uz нашрида берилган маълумотда 2020 йил 12 ноябрь куни Оқдарё тумани Лойиш шаҳарчаси А.Темур кўчасидаги “Оқдарё савдо комплекси”да содир бўлган ёнғинни ўчиришга жалб этилган куч ва воситаларнинг кечиккани ва ҳаракатларидан ёнғиндан зарар кўрган дўкон эгаларининг норозилиги тўғрисида маълум килинган.

ФВВ эса бу иддаоларни инкор этяпти. Вазирликка кўра, жорий йилнинг 12 ноябрь куни соат 18:42да Оқдарё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими диспетчерлик хизматига туманнинг Лойиш шаҳарчаси А.Темур кўчасидаги “Оқдарё савдо комплекси”да ёнғин рўй берганлиги тўғрисида комплекс қоровули фуқаро Ш.Исломов томонидан хабар берилган. Соат 18:49да 2 та ёнғин-қутқарув экипажи ёнғин жойига етиб борган.

Шунингдек, ёнғинни ўчиришга Самарқанд шаҳридан қўшимча равишда 2 та, Иштихон туманидан 1 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилиб, ёнғин соат 19:00 да ўраб олинган, соат 20:10да эса тўлиқ ўчирилган.

Маълумот учун: 9-касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисмидан ёнғин рўй берган объектгача масофа 3,5 км.ни ташкил этади.

Ёнғинни бартараф этишга қаратилган тезкор тадбирлар тўлиқ олиб борилган бўлса-да, савдо комплексидаги жами 10 та (56-, 57-, 58-, 59-, 60-, 61-, 27-, 28-, 29-, 31-) савдо дўконларининг жами 180 м2 майдони зарар кўрган.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, савдо комплекси 2017 йилдан буён фаолият кўрсатаётган бўлиб, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига умуман риоя қилинмаганлиги бўйича бозор маъмуриятига мунтазам равишда тақдимнома ва тавсияномалар киритилган. 2020 йилнинг июнь ва октябрь ойларида мутахассислар томонидан ўтказилган профилактик кўриклар давомида савдо комплексида ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги меъёр ва қоидаларнинг бузилиши билан боғлиқ ҳолатларни бартараф этиш бўйича қайд этилган камчиликлар масъуллар томонидан бартараф этилмаганлиги ҳам ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлиб, ёнғинни бартараф этишга салбий таъсир кўрсатган.

“Бундан ташқари, ёнғиннинг катта майдонга қисқа муддатда тарқалиши, савдо дўконларида кўп миқдорда тез алангаланувчи моддий бойликларнинг тартибсиз жойлаштирилганлиги, дўконларнинг бир-бирига зич қилиб қурилганлиги, бозор ҳудудида сув манбалари мавжуд эмаслиги, ўз навбатида ёнғинни тезкор бартараф этишда қийинчиликларни келтириб чиқарган”, дейилади хабарда.

Теги :
Jamiyat